Гвардиола: “Ман Сити” ютқазди, лекин биз фантастик жамоа”

  • 08 декабрь 2019, 13:00
  • 538
  • Спорт
  • Гвардиола: “Ман Сити” ютқазди, лекин биз фантастик жамоа”
    “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг АПЛ 16-тури доирасида “Манчестер Юнайтед”га (1:2) қарши учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
    “Ҳа, биз ютқаздик, аммо жамоамни табрикламоқчиман. Футболчиларим фантастик ўйин кўрсатишди, биз фантастик жамоа.

    Рақиб жуда тезкор ўйин кўрсатди, айниқса, тўпни йўқотганимиздан кейин жуда қийналдик. “Манчестер Сити” сўнгги сонияларгача натижа учун курашди.

    Чемпионлик пойгаси ҳақида гапирадиган бўлсам, биз олдинга интилишда давом этамиз. Олдинда бизни хурсанд қиладиган кўплаб жиҳатлар бор. Вазият оғир: чунки рақиб 16 та учрашувнинг 15 тасида ғалаба қозонган.

    Мен жамоамдаги футболчилар билан бирга ишлаётганимдан хурсандман. Биз ҳаракат қилдик. Афсуски, жавоб голини жуда кеч киритдик ва натижани ўзгартиришга улгурмадик”, дейди Гвардиола.

    » » Гвардиола: “Ман Сити” ютқазди, лекин биз фантастик жамоа”