Хабарингиз бор, бугун Осиё Чемпионлар Лигасининг 2020 йилги мавсуми учун қуръа ташланди. Қуръадан сўнг «Бунёдкор» футбол клуби бош мураббийи Вадим Абрамовнинг фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Ҳаммаси эски-таниш рақиблар. Асосийси, босқичма-босқич барча учрашувларда ғалаба қозониш ва гуруҳ босқичига йўл олиш керак. Лекин олдинга ўтиб гапиришни истамасдим. Чунки аввало 21 январь куни ўз уйимизда «Ал Завра»ни мағлуб этишимиз лозим. Кейин навбатдаги рақиблар ҳақида гапирса бўлади. Айтишим мумкин, мақсадимиз гуруҳ босқичига йўл олиш.
Таъкидлаганимдек, биринчи ўйинни 21 январь куни ўтказамиз. Ўша куни Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод беш нафар ўйинчимиз биз билан бирга бўлмайди. Улар ўша вақтда терма жамоа таркибида Осиё Чемпионатига йўл олади. Катта эҳтимол билан бу йигитлар 28 январь куни ҳам ҳали терма жамоа ихтиёрида бўлади. Шу боис ҳозирданоқ беш нафар ўйинчимизнинг ўрнини кимлар билан тўлдиришни ўйлаб турибман. Мени ўйлантираётган бошқа муаммо йўқ, - деди Вадим Абрамов. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди