date
views 4 044

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ироқ билан баҳс юритади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ироқ билан баҳс юритади
Биласиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни пайтда Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги U-23 Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бормоқда.
Олимпиячиларимиз бугун йиғин доирасидаги навбатдаги ўртоқлик ўйинини ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра терма жамоамизга бугун Ироқ олимпия терма жамоаси рақиблик қилади. Учрашув "Al Hamriya Sports Club Stadium" стадионида бўлиб ўтади ва соат 16:00 (Тошкент вақти билан 17:00)да старт олади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон ва Ироқ олимпия терма жамоалари ушбу йиғин доирасида 2 марта ўзаро баҳс юритишади. Иккинчи ўйин 25 декабр куни ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун Ироқ билан баҳс юритади