07:30 / 29.12.2019
2 808

«Реал» раҳбарияти Зиданнинг илтимосига рад жавобини берди

«Реал» раҳбарияти Зиданнинг илтимосига рад жавобини берди
Фото: Twitter
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг «Реал»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.
Мадридликлар клуби раҳбарияти Погбани ўз жамоасида кўришни истаётган «Реал» устози Зинедин Зиданнинг илтимосига рад жавобини берган, дея хабар қилмоқда АS.

Нашр версиясига кўра, раҳбарият Зиданга жамоанинг 21 ёшли футболчиси Федерико Вальвердега эътибор қаратишни маслаҳат берган. Бунинг устига Погбанинг манкунианлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилда ўз якунига етади ва «Манчестер Юнайтед» франциялик футболчини 150 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ўз навбатида бунча миқдорда пул сарф қилиш «Реал» раҳбарларига xуш келмаяпти.

Погба Англия Премьер Лигасининг 2019/20 йилги мавсумида олти ўйин ўтказди ва бирорта ҳам самарали ҳаракатни амалга оширмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Реал» раҳбарияти Зиданнинг илтимосига рад жавобини берди