
Англия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ҳамда "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Энфилд" стадионида кечган учрашувда мезбонлар минимал ҳисобда рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ягона гол 42-дақиқада Садио Мане томонидан киритилди.
Шу тариқа, "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 55 тага етди ва турнир жадвалидаги пешқадамликни давом эттирадиган бўлишди. Энг яқин таъқибчи "Лестер" билан орадаги очколар сони 13 тага етди.
Ливерпуль – Вулверхэмптон 1:0
Гол: 1:0 – 42 Мане.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Хендерсон, Вейналдум (Милнер, 86), Лаллана (Кейта, 67), Мане, Салах, Фирмино (Ориги, 86).
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Кастро, Беннетт, Килмен, Рубен Винагре, Дендонкер (Траоре, 58), Моутинью, Нету, Рубен Невеш (Саисс, 58), Коуди, Диогу Жота (Хименес, 72).
Огоҳлантириш: Лаллана (45). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар