Олмалиқнинг АГМК жамоаси янги мавсум олдидан таркибни янада кучайтириш ва шакллантириш мақсадида клуб раҳбарияти 2020 йилдаги иккинчи трансферни амалга оширди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Таркибни бойитган легионер футболчи АГМК жамоаси мухлислари ва Олмалиқ шаҳри учун бегона бўлмаган Йован Жокич. 2018 йилги футбол мавсумида жамоа шарафини ҳимоя қилган, марказий ярим ҳимоя чизиғида ўйнайдиган Жокич билан клуб янги 2020 йилги мавсум учун шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида: Йован Жокич АГМК жамоаси сафида жами 36 ўйин ўтказган ва 14 гол муаллифига айланган. Шунингдек, Жокич АГМК жамоасининг 2018 йилги Ўзбекистон Кубоги мусобақасида ғолиб чиқишида ҳам катта ҳисса қўшган.
Йован Жокич бутун фаолияти давомида жами 225 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 24 бор ишғол этган.
Йован Жокич ҳақида қисқача маълумот:
Туғилган санаси: 1992 йил, 13 август
Туғилган жойи: Сербия
Ёши: 27
Позиция: марказий ярим ҳимоя
Ўйнаган жамоалари: "Явор" (2012-2017), "Атирау" (Қозоғистон, 2017), "Локомотив" (Ўзбекистон, 2019), АГМК (Ўзбекистон, 2018, 2020-...) “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди