
Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўз майдонида пешқадам "Ливерпул"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Роберто Фирмино томонидан киритилди.
Шу тариқа, "қизиллар" ҳисобидаги очколар сони 61 тага етди ва жамоа чемпионлик йўлида яна бир катта қадам ташлади. 30 очкоси бор "шпорлар" эса 8-поғонада қолиб кетди.
Тоттенхэм – Ливерпуль 0:1
Гол: Фирмино (37).
Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хен Мин, Танганга.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90+2), Фирмино.
Огоҳлантириш: Гомес (24). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар