Осиё чемпионати-U23 яримфиналидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони жамоалари ўртасидаги ўйиндан аввал ҳар икки жамоанинг бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унинг биринчи қисмида қатнашган Саудия устози Саад ал Шеҳри ўйин ҳақида саволларга жавоб берди.
«Бизнинг мақсадимиз олимпиада ўйинларига йўлланма олиш, шу боис бу баҳсга тайёрмиз. Бизни Ўзбекистонга қарши жуда қийин ўйин кутиб турибди. Рақиб кучли жамоа, кучли футболчилар бор. Аммо бизда ҳам кучли футболчилар йиғилган.
Биз Таиландни қийинчилик билан енгдик, аммо ўша баҳсда ўз характеримизни кўрсата олдик. Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан бизда дам олиш учун бир кун кўпроқ вақт бўлди ва умид қиламан бу фойдамизга ишлайди.
Бизнинг бу авлоддаги футболчилар билан режаларимиз кўп, жамоада яхши йигитлар йиғилган. Уларнинг олимпиадага чиқиши ва катта совринни қўлга киритиши келажак учун муҳим. Бу соврин айнан ҳозирги Осиё чемпионати кубоги бўлишини хоҳлайман.
Ўзбекистонга қарши ўйинларда хато қилсанг, бу сенда муаммолар туғдиради. Рақиб сафидаги футболчиларнинг кучлилигини яна бир бор такрорламоқчиман. Аммо бизнинг рақибдан кучлироқ жиҳатларимиз бор ва улардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз»,— дейди мураббий. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи