14:47 / 23.01.2020
2 581

"Навбаҳор"да кўрикдан ўтаётган легионерлар Канчельскисга маъқул келмади

"Навбаҳор"да кўрикдан ўтаётган легионерлар Канчельскисга маъқул келмади
Хабарингиз бор, “Навбаҳор”да бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишаётганди. Шунингдек, улар сафига 21 январь куни мисрлик ҳужумчи ҳам қўшилганди.

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган “лочинлар” 22 январь куни Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Қўқонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган мазкур назорат-синов баҳсида “Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис легионерларни майдонга тушириб, яна бир марта уларни синовдан ўтказди. Ушбу ўртоклик учрашувидан сўнг, Канчельскис барча хорижлик футболчиларга жавоб берди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Демак, жамоа кўригида бўлган хорватиялик Вилим Посинкович, россиялик Артём Шербак, туркманистонлик Вахит Оразсахедов ва мисрлик Мустафо Афрото “Навбаҳор” қароргоҳини тарк этишди.
Наманганликларнинг 25 январдан Туркияда бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига эса бир қатор топ-легионерларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор"да кўрикдан ўтаётган легионерлар Канчельскисга маъқул келмади