10:50 / 24.01.2020
2 936

25 январь куни Тошкентдан Таиландга чартер рейс учади

25 январь куни Тошкентдан Таиландга чартер рейс учади
Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Яримфиналда Саудия Арабистонига имкониятни бой берган Ўзбекистон Токио олимпиадаси йўлланмаси учун имкониятни йўқотгани йўқ.

25 январь куни Бангкокдаги «Ражамангала» стадионида Ўзбекисон ҳамда Австралия жамоалари ўртасида учинчи ўрин учун ўйин ўтказилади. Бу ўйин ғолиби мусобақанинг бронза медаллари билан бирга Токио-2020 олимпиада ўйинларининг футбол баҳсларига йўлланмани қўлга киритади.

25 январь куни Тошкентдан Таиландга Ўзбекистон U23 жамоасини қўллаб-қувватлаш учун кўп сонли мухлислар келади. Махсус чартер рейс Тошкентдан Бангкокка 150 нафар ўзбекистонлик мухлисни олиб келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистон — Австралия ўйини 25 январь куни Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади. Мусобақа ғолиблиги учун Саудия ҳамда Жанубий Корея жамоалари баҳслашади. Финал 26 январга белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 25 январь куни Тошкентдан Таиландга чартер рейс учади