
Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси собиқ футболчиси Остон Ўрунов фаолиятини Россияда давом эттиради.
19 ёшли хавбек "Уфа"га ўтади. У РПЛ клубига қишки йиғинда қўшилди ва жамоа бош мураббийи Вадим Евсеевда яхши таассурот қолдирди.
Манбанинг хабарига кўра, Ўруновга 5 йиллик шартнома таклиф қилинади ва трансфер нархи 150 минг долларни ташкил этади.
Ўрунов "Уфа"нинг ўртоқлик ўйини доирасидаги "Уйпешт" жамоасига қарши ўйинда ҳам иштирок этишга улгурди.
Футболчи "Локомотив"га 2019 йилнинг июлида ўтган эди ва жамоа сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" Остон Ўруновнинг трансфери учун "Навбаҳор"га 343 миллион сўм тўлаган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.