23:22 / 27.01.2020
2 934

Вадим Абрамов: "Ал Айн"ни яхши биламан

Вадим Абрамов: "Ал Айн"ни яхши биламан
«Ал Айн» - «Бунёдкор» учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ва ҳимоячи Анвар Ғофуров иштирок этди.
«Авваламбор ҳаммага салом. Эртага Чемпионлар лигасининг сўнгги саралаш босқичидан ўрин олган ўйинда майдонга тушамиз. Ўйин тақдири битта баҳсда ҳал бўлади. «Ал Айн» жиддий ва кучли рақиб эканлигини биламиз, аммо биз майдонга фақат ғалаба мақсадида чиқамиз. Чунки гуруҳ босқичига чиқишни ният қилганмиз», - деди Вадим Абрамов.

«Ал Айн» яхши шаклланган жамоа. Рақиб ўрганиб чиқдик. Учрашувга тайёрмиз. Гуруҳ босқичи тақдири битта ўйин орқали ҳал бўлишини биламиз. Эртага ким ғолиб бўлса ўша жамоа гуруҳ босқичига йўл олади», дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди Анвар Ғофуров.

- «Ал Айн»ни ўрганиб чиқдингизми?
Вадим Абрамов: - Албатта етарли маълумотга эгаман. Рақиб айрим футболчиларини жуда яхши таниман, лекин ҳозир бу ҳақида гапиришни истамайман. Чунки рақиб тўғрисидаги барча маълумотлар ўзим учун. Айтишим мумкинки, рақиб ҳужумда жуда яхши ҳаракат қилади. Лекин «Ал Айн» ўз уйидаги учрашувларни кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Ўйлайманки, эртага ҳам шундай бўлади ва биз бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- «Ал Завра»ни осонлик билан мағлуб этдинглар, бироқ эртага сизларни жиддий рақиб кутиб турибди.
Вадим Абрамов: - Осон учрашув бўлмаслиги аниқ. Футболчиларим ҳам буни билади. Лекин «Ал Завра» билан бўлган баҳс мавсумдаги биринчи ўйинимиз эди. Эртага иккинчи расмий беллашувни ўтказамиз. Бизни муаммомиз шу бўлиши мумкин. «Ал Завра»га қарши баҳснинг биринчи бўлими аввалида пенальтидан гол урганимиз бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Шундан сўнг жамоам ўз ўйинини кўрсата олди. Эртангги баҳс олдидан бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Айтганимдек, мавсумнинг иккинчи учрашувини ўтказаётганимиз бизга қандайдир муаммо туғдириши мумкин. Қолгани назоратим остида.

- Таркибда йўқотишлар борми?
Вадим Абрамов: - Жароҳат олган футболчилар йўқ. Бундай бўлишини истамайман ҳам. Ўйинчилар борасидаги йўқотишимиз, беш нафат футболчимизни олимпия терма жамоаси таркибида бўлгани ва сўнгги ўйинни куни кеча ўтказганидир. Аслида уларни эртангги баҳс олдидан жамоага жалб қилиш имконияти бор эди, бироқ бундай қилишни лозим деб топмадим. Сабаби, улар қисқа вақт ичида кўп ўйин ўтказишди. Ҳам руҳан ҳам жисмонан чарчашган. Ўтган мавсумдаги таркибдан бугун фақатгина уч нафар футболчи бор.

- Жамоадаги ички муҳит қандай?
Анвар Ғофуров: - Жамоадаги ички муҳит аъло даражада. Юқори кайфиятда ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. «Бунёдкор»да аҳил коллектив йиғилган.

- Эртага қандай ўйин кутяпсиз? «Ал Завра» билан бўлгани каби осон ўйин бўлмайди?
Анвар Ғофуров: - Айтишим керак, «Ал Завра»га қарши осон ўйин ўтказмадик. «Ал Айн»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтаманки, «Ал Завра» эртангги рақибимиздан кучсиз эмас. Шунчаки, ўша куни бизга омад кулиб боқди.

- Шу кунларда Ал Айн шаҳрида об-ҳаво жуда совиб кетди. Бу сизларга қўл келиши мумкинми?
Вадим Абрамов: - Иккала жамоа ҳам бир хил об-ҳавода тўп суради. Об-ҳаво қайсидир жамоага ёрдам беради деб ўйламайман. Қолаверса, ҳозир шаҳарда жуда совуқ эмас, аксинча айни футбол ўйнайдиган ҳаво.

Манба: "Бунёдкор" матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов: "Ал Айн"ни яхши биламан