
Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган "Ювентус" ҳамда "Фиорентина" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Альянц Стедиум"да кечган учрашувда мезбонлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Криштиану Роналду ва Маттей де Лигтлар муаллифлик қилди.
Шу тариқа, туринликлар ҳисобидаги очколар сони 54 тага етди ва жамоа турнир жадвалида энг яқин таъқибчи - "Интер"дан 6 очко ўзиб кетган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 25 очкоси бор флоренцияликлар эса 14-поғонадан жой олишган.
Ювентус – Фиорентина 3:0
Голлар: 1:0 – 40, пенальти Роналду, 2:0 – 80, пенальти Роналду, 3:0 – 90 де Лигт.
Ювентус – Шченсни, Алекс Сандро, де Лигт, Бонуччи, Бентанкур, Куадрадо, Дуглас Коста (Бернардески, 83), Рабьо (Матюиди, 88), Пьянич, Игуаин (Дибала, 67), Роналду.
Фиорентина – Дронговски, Далберт, Пеццелья, Игор Жулио, Лирола (Агудело, 89), Геззаль (Влахович, 60), Пульгар, Кьеза, Бенасси, Чеккерини, Кутроне (Соттиль, 73).
Огоҳлантириш: Кьеза (33), Бонуччи (35), Пеццелья (39), Геззаль (50), Чеккерини (80). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар