23:08 / 04.02.2020
3 030

"Ростов" Сербия грандини ишончли тарзда енгди. Шомуродов бу йилги илк голини урди

"Ростов" Сербия грандини ишончли тарзда енгди. Шомуродов бу йилги илк голини урди
Қатарда бўлиб ўтаётган Париматч Премьер Кубогининг 2-тури доирасида “Ростов” Сербиянинг “Партизан” клубига қарши тўқнаш келди.
Учрашувни захирадан бошлаган Элдор Шомуродов 19-дақиқада Матиас Норманнинг ўрнига майдонга тушди. Шундан кейин, бўлим ўрталарида Элдорнинг саъй-ҳаракатлари эвазига Павел Мамаев ҳисобни очди. 2-тайм бошида Александр Долгов орадаги фарқни оширди. 73-дақиқада эса Шомуродов бош билан гол уриб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0. Бу ўзбекистонлик ҳужумчининг жорий йилдаги илк голи бўлди.

Асосий бўлимнинг охирларида “Партизан”нинг нигериялик футболчиси Умар Содиқ рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди ва ўйин 3:1 натижаси билан якунланди.

"Партизан" (Сербия) – "Ростов" (Россия) – 1:3 (0:1)
Голлар:
0:1 – Мамаев (32), 0:2 – Долгов (57), 0:3 – Шомуродов (73), 1:3 – Содиқ (87, пенальти).

"Ростов": Песьяков, Козлов (Логашов, 60), Хаджикадунич (Чистяков, 48), Осипенко (Кожемякин, 60), Чернов (Ведерников, 72), Еременко (Ливаднов, 83), Норманн (Шомуродов 19), Попов (Безруков, 72), Мамаев (Саплинов, 60), Зайнутдинов (Осинов, 67), Байрамян (Долгов, 48).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ростов" Сербия грандини ишончли тарзда енгди. Шомуродов бу йилги илк голини урди