Клопп Гвардиоланинг тарихий рекордини йўққа чиқарди

Клопп Гвардиоланинг тарихий рекордини йўққа чиқарди
"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия премьер-лигасининг рекордчисига айланди.
Германиялик мутахассис сўровнома якунларига кўра январь ойида АПЛнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Бу эса унинг учун жорий мавсумдаги бешинчиси бўлди.

Шу тариқа Клопп 2017/18 йилги мавсумда “Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўрнатган рекордни янгилади. Айтиш керакки, испаниялик мутахассис шу мавсум 4 бор ойнинг энг яхши мураббийи деб топилган эди.
Маълумот учун, “Ливерпуль” январь ойида ўтказилган 5 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар