Олим Шокиров футбол бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди, дея маълум қилмоқда ЎФА матбуот хизмати.
Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан истеъфога чиққанди.
7 февраль куни Ўзбекистон футбол ассоциациясида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийлигига бир қатор номзодлар кўриб чиқилган. Якунда ушбу ёш тоифасидаги футболчилар билан ишлашда катта тажрибага эга бўлган Олим Шокиров номзоди маъқулланган.
Унга мураббийлар штабида шу вақтга қадар ишлаб келган Сергей Арслонов (катта мураббий), Тимур Ғаниев (дарвозабонлар мураббийи) ва Жамшид Умаров (жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий) ёрдам беради.
Шунингдек, терма жамоа мураббийлар штабида Ислом Аҳмедов ва Дилшод Нуралиев маслаҳатчи мураббий сифатида фаолият юритади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи