23:12 / 15.02.2020
2 416

Игалони МЮга ўтишга ундаган ҳодиса ҳақида юракни ўртайдиган ҳикоя

Игалони МЮга ўтишга ундаган ҳодиса ҳақида юракни ўртайдиган ҳикоя
Одион Игало "Манчестер Юнайтед"га ўтиши азалий орзуси бўлганлигини ва буни опаси Мэри кўра олмаганлиги ҳақида йиғлаб гапирди.
Игало "Манчестер Юнайтед" либосидаги илк ўйинини душанба куни "Стэмфорд Бриж"да "Челси"га қарши ўйинда ўтказиши мумкин.

Бироқ буни "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси бўлган, ўтган йилнинг декабрида 43 ёшида вафот этган унинг опаси кўра олмайди.
Игало бутсаларига опасининг исмини ёздирган ва унинг исми туширилган "Юнайтед"нинг оқ либосини кийиб олишга тайёрланмоқда.

Ундан ташқари, нигериялик ҳужумчи урадиган ҳар бир голини онаси каби меҳрибон бўлган Мэрига бағишлайди.
"Ҳиссиётларга чўмяпман, уни эслаяпман. Уни бошқа кўра олмайман. У мени бир умрга ташлаб кетди", - деди Игало.


"Баъзида бир ўзим қоламан ва уни ўйлайман. Юрагим эзилади. Оғриқ пайдо бўлади. Яшагим келмай қолади".
"Эгизак опам Ахере ҳар доим қўнғироқ қилганида, йиғлаб доимо уни эслаётганини айтади. Бир ўзим қолиб кетганимда, ҳеч ким менга қарамаётганида йиғлайман. Кўнглим юмшаб кетаверади".

"Бу жуда оғриқли йўқотиш мен учун. Бироқ доимо кучли бўлишга интиламан".
Мэри болаларини мактабга олиб боришга тайёрланаётганида бирданига юраги хуруж қилиб қолди.

"Оғриқли лаҳза. У шунчаки хушини йўқотди... Болалари тез ёрдамни чақиргунча ҳаётдан кўз юмди. Шифокорлар келиб эса уни ҳаётга қайтаришга интилишди. Кеч эди. Мен опамдан айрилиб бўлгандим".
"У бизнинг катта опамиз бўлса-да, барчамиз учун онамиздек эди".

"Кичкиналигимда у мен ҳақимда доимо қайғурарди. Барчамиз бахтиёр эканлигимизни айтиб эркаларди, барчаси яхши дерди".
"Опам "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эди. Барчамиз "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларини кўриб катта бўлганмиз ва биргаликда мухлислик қилганмиз".

"Мэрининг турмуш ўртоғи "Челси", болалари "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"га мухлислик қилишса ҳам, у "Юнайтед"га содиқ қолганди".
"Юнайтед"га ўтганимда эса..... У буни кўрмаяпти. Алам қиляпти...".

"Биламан, у осмонлардан менга тикилиб турибди ва ҳар куни мени қўллаб-қувватлайди. Шу боисдан унинг номи туширилган бутсалар билан ўйнайман. Шу орқали у менинг ёнимдалигини ҳис қиламан. Албатта, у менинг ёнимда ва қалбимда бўлиб қолаверади".
"Шу ондан бошлаб то фаолиятимни якунлагунимча урган ҳар бир голимни у ва Худога бағишлайман".

"Унинг номини оқ либосга ёздиришдан мақсадим - у мен билан ҳамроҳлигини бутун дунёга кўрсатмоқчиман".
"У ҳам мени "Олд Траффорд"да ўйнаётганимни кўриб, барчамиз қилган ниятларимиз ушалганини кўришини ва ҳис қилишини истайман".

Миржалол Норматов таржимаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игалони МЮга ўтишга ундаган ҳодиса ҳақида юракни ўртайдиган ҳикоя