
Фото: Twitter
ПСЖ ҳужумчиси Неймар Дюссельдорфда бўлиб ўтган реклама тадбирида иштирок этди. Бразилиялик футболчи Германияга ўзига тегишли кийим брендини тарғибот қилиш мақсадида борган.
Жароҳатини тиклаш ўрнига сафарга кетган Неймарнинг бу ҳаракати парижликлар раҳбариятига ёқмаган, дея хабар қилмоқда АS.
ПСЖ 18 февраль куни Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасида Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши ўйнайди.
Неймар жорий мавсум Франция чемпионатида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар