date
views 5 351

Луи ван Гал: "МЮ" 4-4-2 схемасида асабий ўйнайди, бу менга ёқмайди"

Луи ван Гал: "МЮ" 4-4-2 схемасида асабий ўйнайди, бу менга ёқмайди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал ўз жамоасининг ўйинини 4-4-2 схемасига ўтказиш борасида фикр билдирди.

"4-4-2 схемасида тушганмизда кўпроқ ғалаба қозонганмиз, аммо кейин ўйинни таҳлил қилганимизда асабий ҳолда ўйнаганимиз кўриниб қолади. Ҳамма ўйинлар, "Вест Ҳэм"га қарши учрашувдагидай асабий ўтган, бу менга ёқмайди.

Жамоа ҳамон 3-5-2 схемасига ўргана олмаяпти, бу эса жуда муҳим нарса. Шу схемада ўйнасак, барча футболчиларимиз ўзларини қулай ҳис қилишини истайман.

Схемамиз бўйича баҳслар тинмаяпти, бу керакмас. Мен ўз қарорларимни мураббийлар штаби билан муҳокама қилиб, ўйинчиларнинг ҳолати ва рақибнинг кучига қараб чиқараман. Матбуотда нима ёзилмоқда, мухлислар нималар дейишмоқда, буни кузатган менинг вақтим йўқ", - дейди Ван Гал.

Манба: www.Stadion.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луи ван Гал: "МЮ" 4-4-2 схемасида асабий ўйнайди, бу менга ёқмайди"