06:31 / 19.02.2020
3 106

“Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?

“Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?
“Пахтакор” кеча ОЧЛ 2-тури доирасида ўтказилган “Шаҳр Ходро”га қарши учрашувда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритди ва гуруҳда пешқадамга айланиб олди.
Шота Арвеладзе шу куни таркибдаги барча легионерларга имкон берган бўлса, рақиб жамоа мураббийи эса ягона хорижлик футболчи Мирослав Славовни майдонга туширмади. Баҳсдан сўнг украиналик форвард қисқа фикрлари билан ўртоқлашди:

- Нима дейишга ҳам ҳайронман? Ғалаба қозониш учун келгандик. Икки хил тайм ўтказдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз ёмон чиқмади. Ҳаттоки, қатор вазиятларни юзага келтирдик. Тўп дарвозага киришни истамади. Омад бизга кулмади ҳисоб. Рақиб дарвозабони ҳам жамоасини голдан қутқарди. Иккинчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Тўп кирита олмаётганимизга ҳужумчи сифатида қандай қарайман? Бирор нарса дея олмайман. Бу саволга мураббий жавоб бергани тўғрироқ бўлади. Кўрдингиз, голли вазиятлар кўп бўлди. Кейинги ўйинларда гуруҳдаги вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Шаҳр Ходро”нинг ягона легионери "Пахтакор"га учралган йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?