20:36 / 20 февраля 2020
1 159

"Машъал" клуби икки нафар легионер футболчиларни ўз сафига қўшиб олди

"Машъал" клуби икки нафар легионер футболчиларни ўз сафига қўшиб олди
Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўз таркибини кучайтириш мақсадида Нигерия ва украиналик футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Нигериялик ярим ҳимоячи Ифеаньи Ифеаньи 1995 йил 15 августда Нигериянинг Лагос шаҳрида таваллуд топган. Ифеаньи Нигерия терма жамоасида ва Нигериянинг “Аква Юнайтед” клубида ҳамда Жазоирнинг “Сетиф” клубларида тўп тепган. Мазкур футболчи билан “Машъал” жамоаси 2 йиллик битимни имзолади.

Шунингдек Украина фуқароси бўлган ҳимоячи Денис Васильев ҳам эндиликда “Машъал” жамоаси вакилига айланди. Денис 1987 йил Украинанинг Бахмач шаҳрида таваллуд топган. Денис Украинанинг "Княжа", РВУФК (Киев), ЦСКА (Киев), "Оболонь", "Кривбасс", "Нефтяник-Укрнефть", "Гелиос", "Черноморец" (Одесса), Болгариянинг "Верея" клублари cафида тўп тепган. 32 ёшли футболчи “газчилар" билан 1 йиллик шартнома имзолади. Эндиликда ушбу легионерлар “Машъал” клуби шарафини ҳимоя қилишади.

Манба: “Машъал” матбуот хизмати
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)