Англияда Юрген Клопп билан боғлиқ кулгили воқеа муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
"Манчестер Юнайтед"нинг 10 ёшли мухлиси мураббий номига хат юборар экан, ундан "Ливерпуль" тезроқ ютқазишини сўради, чунки "қизиллар"нинг ғалабаси уни хафа қилмоқда. Клопп эса унга жавоб хати ёзди.
"Қадрли Дараг! Сен менга омад тиламадинг, аммо ёш мухлис билан суҳбатлашиш барибир яхши. Сенинг талабингни қондира олмайман.
Сен "Ливерпуль"га мағлубият тилаяпсан, менинг ишим эса ғалаба учун ҳамма нарсани қилиш. Яхшиямки, сен учун олдинги ўйинда ("Атлетико"га қарши ўйин) ютқазибмиз, буёғига ҳам шундай бўлади, чунки бу футбол.
Умид қиламанки, агар биз кўплаб совринларни ютсак, бу сени хафа қилмайди. Клубларимиз рақиб бўлсада, бир-бирини ҳурмат қилишади. Футбол мен учун шундай", - деб ёзган Клопп.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" АПЛда ҳали мағлубият нималигини билмай келмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?