00:40 / 23.02.2020
3 004

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Лестер»ни мағлуб этди (турнир жадвали)

АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Лестер»ни мағлуб этди (турнир жадвали)
Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасидаги яна бир марказий ўйинда турнир жадвалида 2-3-ўринларни эгаллаб турган «Лестер» ва «Манчестер Сити» клублари ўзаро тўқнаш келишди.

Қизиқарли кечган учрашувнинг 62-дақиқасида VAR тизими орқали белгиланган пенальтидан Агуэро фойдалана олмаган бўлса, 77-дақиқада айнан Серхионинг ўрнига майдонга тушган Габриэл Жезус уч дақиқа ўтар-ўтмас Шмейхель дарвозасини ишғол этди – 0:1.

Ушбу ғалабадан кейин Гвардиола жамоаси турнир жадвалидаги очколари сонини 57тага етказиб, 3-ўриндаги энг яқин таъқибчилари саналмиш «Лестер» билан орадаги фарқни 7 очкога етказишди.

АПЛ. 27-тур. 22 февраль

Лестер – Манчестер Сити 0:1
Гол:
0:1 – 80 Габриэл Жезус.
Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Фукс, Эванс, Чилуэлл, Прат, Мэддисон, Тилеманс, Сеюнджю, Ихеаначо (Барнс, 46), Варди.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Менди, Лапорт (Отаменди, 58), Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гундўған, Бернарду Силва, де Брюйне, Маҳрез, Агуэро (Габриэл Жезус, 77).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда «Лестер»ни мағлуб этди (турнир жадвали)