Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Шаржада Беларусь билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ушбу жамоалар бугунга қадар икки марта ўртоқлик учрашуви ўтказишган. Иккала ўйин ҳам 2003 йилда бўлиб ўтган. Минскда кечган учрашувда 2:2 ҳисоби қайд этилган. Биздан Александр Хвостунов ва Александр Гейнрих гол уришган.
Тошкентдаги баҳсда эса вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ягона голга Владимир Шишелов муаллифлик қилган.
Демак, ушбу юрт терма жамоалари деярли 17 йилдан сўнг биринчи марта тўқнаш келишади.
Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашувда кўк рангли либосида майдонга тушади. Дарвозабонимиз формаси қора рангда бўлади. Беларусь терма жамоаси қизил формада ҳаракат қилади. Дарвозабон либоси ранги яшил бўлади.
Ўзбекистон терма жамоасининг мазкур ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: Элдорбек Суюнов, Абдумавлон Абдужалилов.
Ҳимоячилар: Егор Кримец, Умарбек Эшмуродов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Алиқулов, Мурод Холмуҳаммедов, Олег Зотеев, Акбаржон Исматуллаев.
Ярим ҳимоячилар: Шароф Мухитдинов, Санжар Қодирқулов, Жасурбек Жалолиддинов, Ойбек Бозоров, Азизбек Турғунбоев, Аброрбек Исмоилов.
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Ҳумоюн Муртазоев, Шохруз Норхонов.
Беларусь терма жамоасининг мазкур ўйин учун қайдномаси:
Дарвозабонлар: Александр Гутор («Шахтёр», Солигорск), Павел Павлюченко («Динамо-Брест»), Максим Плотников («Динамо-Минск»).
Ҳимоячилар: Сергей Политевич, Сергей Матвейчик, Игор Бурко (барчаси - «Шахтёр», Солигорск), Александр Павловетс, Кирилл Печенин (иккаласи - «Динамо-Брест»), Захар Волков (БАТE, Борисов), Максим Шветсов («Динамо-Минск»).
Ярим ҳимоячилар: Станислав Драгун, Игор Стасевич, Павел Нехайчик, Евгений Яблонский (барчаси - БАТE, Борисов), Михаил Гордейчук, Евгений Шевченко, Роман Юзепчук (барчаси - «Динамо-Брест»), Никита Корзун («Вилафранкенеше», Португалия), Юрий Кендиш, Дмитрий Подстрелов (иккаласи - «Шахтёр», Солигорск), Иван Бахар, *Владислав Климович (иккалси - «Динамо-Минск»).
Ҳужумчилар: Денис Лаптев, Всеволод Садовский (иккаласи - «Динамо-Брест»), Максим Скавиш (БАТE, Борисов), Виталий Лисакович («Шахтер», Солигорск).
Ўртоқлик ўйини
Ўзбекистон - Беларусь
23 февраль 2020. Шаржа. "Ал Ҳамрия" стадиони. 18:00 (Тошкент вақти) “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?