16:00 / 23.02.2020
2 500

Зидан: "Бу даҳшат! Бир ҳафтада 5 очко йўқотдик"

Зидан: "Бу даҳшат! Бир ҳафтада 5 очко йўқотдик"
ЛаЛиганинг 25-тури доирасидаги "Леванте"дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин "Реал" устози Зинедин Зидан ўзининг ҳиссиётлари ҳақида гапирди.
"Бу даҳшат! Бир ҳафтада 5 очко йўқотдик. Футбол мана шундай бўлаверади. Бироқ ["Барселона" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинлардан олдин] мени ҳеч нима хавотирга солмаяпти. Футболда барчаси бўлиши мумкин.

Ушбу мавсумда биз ёрқинроқ лаҳзаларни кўпроқ ўтказдик. Шу боисдан ўтган 2 ўйин натижасига қараб, таслим бўлмоқчи эмасмиз.
Ушбу тажрибалар орқали олдинга катта куч, хоҳиш, иштиёқ билан интилиш керак. Омадсиз ҳафта барчада бўлади.

Азар тўпиғига қаттиқ зарба қабул қилиб олди. Эртага уни тиббий кўриклардан ўтказамиз
", - деди Зидан.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зидан: "Бу даҳшат! Бир ҳафтада 5 очко йўқотдик"