Бугун ЕЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Наполи" - "Барселона" учрашуви ўтказилади.
Беллашув олдидан таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев ушбу ўйинга оид интернетда ўзини таъсирлантирган қуйидаги расм борасида телеграмдаги саҳифасида фикрларини ёзиб қолдирди.
- Лео Месси биринчи бор Неаполга бориб, Сан Пауло стадионида ўйинга тушади. "Наполи"да Аргентина футболининг бошқа афсонаси Диего Марадона ўзининг энг юлдузли даврларини ўтказган.
Марадонани неаполликлар ўз ҳамшаҳарлари Жордано Бруно, Энрико Карузодан ҳам кўпроқ ардоқлашарди. Қани энди кўрамиз "Наполи" мухлислари Мессини қандоқ қарши олишади. Улар учун севимли Диегонинг издоши ва ҳамюрти сифатидами ёки футбол тарихидаги энг зўр аргентиналик деган ном учун курашда Марадонанинг рақобатчиси сифатидами?
Бу анонс эмас... Шунчаки расмга мазза қилдим, - деди Даврон Файзиев.
Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув бугун Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Даврон Файзиев нега "Реал"ни болтага, "Барселона"ни аррага қиёслади?

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?

Даврон Файзиев: Эктор Купер – бу “романтик футбол” (+видео)

Расман! Даврон Файзиев «Динамо» бош мураббийига айланди

«Наполи» мухлислари «Реал» футболчиларининг ўйин олдидан ухлаб олишларига йўл қўйишмади

Марадона «Реал» ва «Барселона»ни ирқ ажратишда айблади