23:57 / 25.02.2020
2 545

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?

“Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?
Европа чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган “Наполи” ва “Барселона” жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди.

Кике Сетьен: Мен доим шогирдларимга кучли ўйинлар пайтида кучни етарлича тақсимлашни ўргатганман. Рақиб хатоларини кутишимиз керак. Бу бугунги ўйинда ҳам асосий режаларимиздан бири бўлиб қолади. “Наполи”ни етарлича ўрганиб чиқдим. Гуруҳ баҳсларида супер натижалар қайд этишди. Улар бу мавсумда “Ливерпул”ни мағлуб этишди. Ҳеч бир ўйинга беэътибор қараш керак эмас, айниқса у Чемпионлар лигасида бўлса. Шунинг учун ўзимизни яққол фаворит демаган бўлардим. “Наполи”ни ички чемпионатда ишлари унча ҳам яхши эмас. Бор кучларини ушбу мусобақага ташлаганлари аниқ”.

Женнаро Гаттузо: Бизни катта имтиҳон кутиб турибди. Футболчиларимнинг кайфияти унча ёмон эмас. Улар буюк клубга қарши ўз майдонларида ҳаракат қилишади. Стадионимиз супер муҳитни яратиб беришга тайёр. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда айтишим мумкинки, бизда рақибга қарши умуман қўрқув йўқ. Тан олиб айтаманки, “Барса” сўнгги 15 йилликнинг энг яхши клубларидан. Таркибимизда сезиларли йўқотиш мавжуд – Кулибали жароҳати сабаб қайдномага киритилмади. Аммо бу бугун бор имкониятларимиздан фойдаланишимизга тўсқинлик қилмайди деб ўйлайман”.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи” – “Барселона” учрашуви тунда Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Наполи” – “Барселона”. Кике Сетьен ва Женнаро Гаттузо ўйиндан олдин нималар дейишди?