
Футбол бўйича Италия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар коронавирус сабаб томошабинларсиз ўтказилади.
А Серия қарорига кўра, 26-турнинг бешта ўйини бўш стадионларда ўтказилади. Улар қаторидан турнинг марказий баҳси «Ювентус» — «Интер» учрашуви ҳам ўрин олган.
Қуйидаги учрашувлар томошабинларсиз ўтади:
«Удинезе» — «Фиорентина» (29 февраль)
«Ювентус» — «Интер» (1 март)
«Милан» — «Женоа» (1 март)
«Сассуоло» — «Брешиа» (1 март)
«Парма» — СПАЛ (1 март)
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Интер» Европа Лигаси 1/16 финал жавоб баҳси доирасидаги «Лудогорец»га қарши ўйинни бўш аренада ўтказганди.
Италия шимолида 580 дан ортиқ киши коронавирусга чалинган, шунингдек, 17 нафар одам вафот этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар