3 152
Коронавирус сабаб Ўзбекистон терма жамоасининг март ва июнь ойларидаги ўйинлари қолдирилди
ОФК ва ФИФА футбол бўйича ЖЧ—2022 мусобақасига саралаш баҳсларини бошқа муддатга қолдириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайтида маълум қилинди.
Ўйинларнинг қолдирилишига сабаб сифатида дунё бўйлаб тарқалиб бораётган коронавирус эпидемияси кўрсатилган.
Унга кўра, қуйидаги саналардан ўрин олган ЖЧ—2022 саралаш баҳслари қолдирилади: 23—31 март ҳамда 1—9 июнь кунларидаги ўйинлар.
ФИФА ва ОФК ушбу санадаги баҳсларнинг қачон ўтказилиши борасида келажакда йиғилиш ўтказади.
Маълумот учун, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 31 март куни сафарда Яман, 4 июнда Тошкентда Сингапур, ҳамда 9 июнь куни сафарда Саудия Арабистони билан ўйин ўтказиши лозим эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда