"Манчестер Юнайтед" собиқ форварди Димитар Бербатов "Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клоппнинг "Атлетико" устози Диего Симеонега қаратилган гапларига изоҳ берди.
"Симеоне ўзининг усулларига эътибор қаратиши ва Клопп нима деганига парво ҳам қилмаслиги керак. Юрген "Атлетико"нинг ҳимоясини танқид қилиб адашди. Бу Симеоне ўз жамоаси учун танлаган усулдир.
Чоло [Симеонени шундай аташади]га бўлаётган танқидлар тўхтатилиши керак. "Ливерпуль" "Атлетико" қандай ўйнашини билиб ҳам, уларни мағлуб эта олмади.
Бундан ташқари, Симеоненинг услуби жамоага жуда катта ёрдам берди. У "Атлетико"ни икки бор Чемпионлар Лигаси финалига қадар олиб чиқди, Ла Лигадаги "Барселона" ва "Реал" жамоаларининг гегемонлигига барҳам берди. Аслида, Диего "Атлетико"ни ҳақиқий машинага айлантирди, шунинг учун ҳеч ким унинг усулларига содиқ қолгани учун танқид қилмаслиги керак", - дейди Бербатов.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" ЧЛ 1/8 финал доирасида "Ливерпуль"ни икки ўйин натижасига кўра 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, амалдаги чемпионларни мусобақадан чиқариб юборди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди