Штрунц: "Гвардиоланинг обрўси "Бавария"да зиддият туғилишига йўл қўймайди" » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Штрунц: "Гвардиоланинг обрўси "Бавария"да зиддият туғилишига йўл қўймайди"

Спорт 26-01-2015, 11:20 855
Штрунц: "Гвардиоланинг обрўси "Бавария"да зиддият туғилишига йўл қўймайди"

"Бавария" клуби ва Германия термасининг собиқ футболчиси Томас Штрунц бундеслиганинг иккинчи даврасида мюнхенликларга муаммолар хавф солмайди.

Собиқ футболчи бу фикрларини жамоадаги катта рақобат фонида айтмоқда.

"Албатта, "Бавария"да футболчилар рақобати жуда катта. Улардан ҳеч бир бшашишга жазм қила олмайди. У ерда юз фоиз куч билан ишламасанг, захирага михланасан. Клубнинг мақсади, ўз иштирок этаётган барча мусобафаларда ғолиб чиқиш.

Катта рақобат туфайли юзага келиши мумкин бўлган зиддиятга келсак, бу Гвардиоланинг обрўси туфайли содир бўлмайди", - дейди Штрунц.

Манба: stadion.uz
loading...


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.