12:00 / 16.04.2020
2 047

«ЖЧ—2022 мезбонлигини АҚШ ёки Японияга бериш мумкин» — ФИФА собиқ президенти

«ЖЧ—2022 мезбонлигини АҚШ ёки Японияга бериш мумкин» — ФИФА собиқ президенти
Фото: Getty Images
ФИФА собиқ президенти Ёзеф Блаттер футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон Чемпионатини Қатарнинг ўрнига қабул қилиши мумкин бўлган мамлакатларни санаб ўтди.

«АҚШ 2026 йилги мусобақа билан бирга бу чемпионатни ҳам ўтказа олади. Улар бунга қодир, бу ракета ясаш эмас. Япония ҳам мусобақани қабул қилиши мумкин. Улар ЖЧ—2022 мезбонлигига даъвогар бўлганди.

Бахтга қарши 2022 йилги Жаҳон Чемпионатида 32 та жамоа иштирок этади, ФИФА президенти Жанни Инфанттино хоҳлагандек 48 та эмас. Ташкилотчилик ЖЧ—2018 дагидан юқори бўлмайди
», — дейди Блаттер.

Аввалроқ АҚШ юстиция вазирлиги ФИФАни Россия ва Қатарни мезбон сифатида танлашда коррупцияга йўл қўйганликда айблаганди.
2022 йилги Жаҳон Чемпионати 21 ноябрдан 18 декабрга қадар Қатарда бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «ЖЧ—2022 мезбонлигини АҚШ ёки Японияга бериш мумкин» — ФИФА собиқ президенти