20:30 / 18.04.2020
3 752

Зико: «Ўзбекистонда бутун умрга етадиган пулни йиғишим мумкин эди»

Зико: «Ўзбекистонда бутун умрга етадиган пулни йиғишим мумкин эди»
«Оқ Пеле» номи билан машҳур бразилиялик афсонавий собиқ футболчи ва мураббий 67 ёшли Зико Россиянинг Championat.com нашрига интервью бериб, ЦСКАни бошқаришдан аввалги Ўзбекистондаги фаолиятини эслади. 2008 йилда «Бунёдкор» клуби бош мураббийи бўлиб ишлаган Зико клубни тарк этиш жуда қийин бўлганлигини айтиб ўтди.

– 10 йил олдин ЦСКАни бошқарган эдингиз. Ҳаммаси қандай бошлангани ёдингиздами?
– Ўзбекистонда фаолият олиб борган даврда қишки таътилга чиққанимда Бразилияга боргандим. Ўшанда Москва клубида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ишлаётган танишим Паулу Пайшау қўнғироқ қилиб, ЦСКА клуби президенти мен билан гаплашмоқчи эканлигини айтганди.

– Дарҳол келишганмидингиз?
– Тезда. Менга ЦСКАни бошқаришни таклиф қилишди ва дарров қабул қилдим. ЦСКА таниқли жамоа бўлгани учун таклиф борасида иккиланганим ҳам йўқ. Фақат бир жиҳат - «Бунёдкор»дан кетиш қийин бўлганди. Жуда қийин. Ўзбекистонда футбол инфраструктураси яхши бўлмаса-да, у ерда футбол ривожи учун жуда катта ҳажмдаги ишлар қилинаётганди. Бироқ менга Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси даражасида ишлаш имконияти бўлганлиги учун у ердан кетгандим. Мен учун пул эмас, иш савияси муҳим эди.

– ЦСКАда камроқ ишлаб топармидингиз?
– Худди шундай. Мен Ўзбекистонда қолиб, бутун умримга етадиган маблағни йиғишим мумкин эди. Бироқ менга футбол даражаси муҳимроқ бўлди. Шунга қарамай, Ўзбекистондаги тўрт ой давомида биз мамлакат чемпионлиги ва кубогини ютиб, Осиё Чемпионлар лигасида Австралия клубига қарши ўйинда ҳакам туфайли финалга чиқа олмагандик, - дея эслайди бразилиялик машҳур собиқ мураббий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зико: «Ўзбекистонда бутун умрга етадиган пулни йиғишим мумкин эди»