
Фото: Yandex Photos
«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» клублари собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекҳэм «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва «Ювентус» форварди Криштиану Роналдуни ўзаро солиштирди.
«Месси — ноёб ўйинчи, унинг даражасига ҳеч ким ета олмайди. Роналду ундан бироз ортда қолади. Бироқ улар ўз даражаси билан қолган барча футболчилардан устун саналади», — дейди Бекҳэм.
Маълумот учун, Мессининг ҳисобида олтита «Олтин тўп» соврини бор, Роналду эса беш бора ушбу совринга эга чиққан.
Месси Испания чемпионатининг жорий мавсумида 22 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 12 та самарали узатма амалга оширди. Роналду эса А Сериядаги 22 ўйинда 21 гол ва учта голли пас муаллифига айланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар