Фото: Getty Images
Испаниянинг Marca нашри ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг хариди парижликларга қимматга тушаётгани ҳақидаги фактларни маълум қилди.
Неймарнинг трансферига ПСЖ 222 миллион евро сарфлаган, футболчининг йиллик маоши 37 миллион еврони ташкил этади, бу уч йилда 111 миллионга тенг бўлади.
Шу кунга қадар Неймар учун сарфланган умумий маблағ 333 миллион еврони ташкил этмоқда. 28 ёшли ҳужумчи ПСЖга келганидан буён жамоанинг фақат 51% ўйинида иштирок этган. Бразилиялик футболчи 155 учрашувнинг 80 тасида қатнашган, холос. Шу тариқа Неймар иштирокидаги ҳар бир ўйин ПСЖга 4,16 миллион еврога тушмоқда.
Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан сотиб олинганди. Коронавирус туфайли муддатидан аввал якунланган Франция чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 15 ўйин ўтказиб, 13 та гол уришга эришди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Андижонда қабр қазиётган фуқарони тупроқ босиб қолди