Германия расмийлари Бундеслиганинг май ойининг иккинчи ярмида тикланишини расман маъқулладилар.
Бундай ҳолда, лиганинг ўзи биринчи учрашувлар ўтказиладиган санани танлаши керак бўлади. Бу 15 май ёки 22 май куни содир бўлади, аммо "Sport Bild" хабарига кўра, чемпионатнинг 15 майда тикланиш эҳтимоли юқори.
Германия канслери Ангела Меркель иштирокидаги вазирлар учрашуви доирасида мактабларни ва мактабгача таълим муассасалари ишидан кўра чемпионатни тиклаш масаласи узоқроқ муҳокама қилингани айтилмоқда.
Бремен шаҳри вакили эса маҳаллий "Вердер" жамоаси бунга ҳали тайёр эмаслигини айтиб, футбол ўйинларини эрта тикланишига қарши чиқди.
Биринчи Бундеслига ва Иккинчи Бундеслига учрашувлари 26-турдан бошлаб давом эттирилади. Жумладан, беллашувлар Дортмунднинг "Боруссия" ва "Шальке-04" жамоалари ўртасида дербидан давом эттириладиган. Шу ўринда, барча ўйинлар томошабинларсиз ўтказилишини таъкидлаш жоиз.
Пайшанба куни мамлакатнинг иккита юқори дивизионида иштирок этувчи 36 клуб ўзаро йиғилиш ўтказади. Унда мавсумни қайта бошлаш бўйича якуний режа ишлаб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас