03:00 / 18.05.2020
2 826

Кьеллини: Серхио Рамоснинг Чемпионлар Лигаси финалида Салоҳга ишлатган қўполлиги — даҳолик намунаси

Кьеллини: Серхио Рамоснинг Чемпионлар Лигаси финалида Салоҳга ишлатган қўполлиги — даҳолик намунаси
Фото: Getty Images
«Ювентус» ҳимоячиси Жоржио Кьеллини «Реал» сардори Серхио Рамосни жаҳоннинг энг яхши ҳимоячиси деб атади.
Шунингдек, у Рамоснинг Европа Чемпионлар Лигаси 2017/18 йилги мавсуми финалида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ишлатган қўполлигига изоҳ берди. Биринчи бўлимдаги тўқнашувдан сўнг мисрлик футболчи қўлини синдириб олган ва майдонни эрта тарк этганди.

«Рамос — дунёнинг энг яхши ҳимоячиси. Таърифларга кўра, унинг техникаси яхши, ҳаракатлари чаққон, тактикага риоя қилмайди, бунинг натижасида ҳар мавсумда 8-10 та гол унинг айби билан бўлади ва у ҳужумчи бўлиши ҳам мумкин эди. Бу тавсифлар менинг буткул аксим.

Бироқ у ҳеч кимда йўқ иккита хусусиятга эга. Серхио катта ўйинларда муҳим рол ўйнашни билади. Унинг ҳаракатларини олдида мантиқ ҳам ожиз қолади, у қандайдир иблисона айёрлик билан рақибига жароҳат етказиши мумкин.

Унинг 2018 йилги Чемпионлар Лигаси финалида Салоҳ нисбатан ишлатган қўполлиги, шунчаки даҳолик намунаси. Рамос ҳар доим буни атайин қилмаганини таъкидлайди. Бироқ бундай йиқилаётган пайтда рақибни қўйиб юбормаслик 10 ҳолатдан тўққизтасида қўлнинг синиши билан якун топишини у жуда яхши билади
», — дейди Кьеллини.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кьеллини: Серхио Рамоснинг Чемпионлар Лигаси финалида Салоҳга ишлатган қўполлиги — даҳолик намунаси