Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Мирислом Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.
"Уч ойдан сўнг футбол ўйнадик. Бу катта таъсир қилди. Легионерларимиз пандемия сабаб етиб кела олишмади. Шунинг учун ёшларни майдонга туширдик. Болларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Бугун ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Дарвозамизга икки маротаба йўқ жойдан пенальти белгиланди.
"Машъал" жамоаси барчасини профессионал тарзда шароитларни яратиб берди. Дезинфекция ишлари ва бошқа ташкилий ишларни аъло даражада қилиб берди. Биринчи бўлимда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ эди. Дастлабки 25 дақиқадан сўнг футболчилар мослашиб олишди.
Биринчи бўлимда ёмон ўйнамадик. Иккинчи бўлимда толиқиб қолдик. Бизга ғалаба керак эди. Бир томондан боллар ҳали тайёр эмасди. Ҳаттоки, ўртоқлик учрашувлари ҳам ўтказмадик. 8-9 кун давомида тайёргарлик кўрдик",- дейди Мирислом Ҳасанов.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди