
Суперлига 5 турининг очилиш учрашуви доирасидаги «Қўқон-1912» ва «Қизилқум» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг Бахтиёр Ашурматов ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.
«Очиғи, бугунги баҳс қийин ўтди. Мураббий сифатида биринчи таймдаги ўйинимиздан қониқмадим. Тажмурад Агамурадов қўл остида «Қизилқум» анча ўсишга эришган. 4:0 ҳисоби бизнинг улкан устунлигимизни англатмайди. Навоийликлар гол ўтказиб юборгач, ўйинда анча пастлаш кузатилди. Бугунги ўйин биринчи голгача эди ва бизнинг ҳисобни очганимиз ғалабамизда асосий омил бўлди.
Футболни мухлисларимиз жуда соғинишганди. Афсуски, улар бугун майдонда биз билан бирга бўла олишмади. Шундай бўлса ҳам уларни ғалаба билан табриклайман. Тачмурад Агамурадовни бемалол устозим, деб атасам бўлади. Шамақовичга келгуси ўйинларда омад тилайман", - дейди "Қўқон-1912" клуби бош мураббийи. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар