2 046
Вадим Абрамов: "Пахтакор"га қарши ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз мумкин эди, аммо биз футбол ўйнашни хоҳладик"
Coca Cola Суперлигасининг 5-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
"Пахтакор"ни табриклайман. Ҳисоб 0:5, менимча натижа ўйинга мос эмас, афсуски баъзида шундай бўлади. Бизнинг дарвозага йўлланган зарбаларнинг барчаси гол билан тугади. Илк дақиқаданоқ гол ўтказиб юбориб ўйинни бошлаш оғир, аммо кейин ўзимизга келдик, ҳатто ҳисобни тенглаштиришга яқин келгандик. 40-дақиқада ҳимояда парокандалик бўлди ва таймни 0:4 ҳисобида якунладик.
Ўзимиз яратаётган вазиятлардан унумли фойдаланишимиз керак. Бу маҳорат билан боғлиқ. Бугунгидек ёш болаларча хатоларга йўл қўймаслик керак. Икки ҳужумчимиз олдинга ўтса ва тўпни ўзига ўнглай олмаса буни қандай изоҳлашни билмайман.
Тўғри бугун ҳимоявий ўйин намойиш этишимиз, ўз жарима майдонимиз ёнига туриб олишимиз мумкин эди. Аммо менимча бундай ўйинларни тарғиб қилмаслигимиз керак, ёшлар бугунгидек ўйинлар орқали ўсишади. Ўтган йил "Пахтакор"га қарши муносиб қаршилик қилгандик. Ҳа, "Пахтакор" сафида маҳоратли футболчилар жуда кўп, аммо биз яхшироқ ўйнашимиз керак эди. Бу бизга дарс бўлиши керак.
Нурмурадов ўйинга яхши киришиб кета олмади деб ўйлайман. Бундан ташқари ҳимояда шерикларига ёрдам беришга шошилмади ва уни алмаштиришга қарор қилдим.
Бугунги баҳсга тайёргарлик доирасида Драган Черан ҳақида йигитларга кўп бор айтгандик. У жамоанинг мияси, ярим жамоа дегандик. Афсуски икки кун давомида айтганларимиз 1-дақиқадаёқ чиппакка чиқди ва унинг тўп узатишидан кейин гол урилди.
Черанга алоҳида бир футболчини бириктирсам бўлмасмиди? Биласизми "Пахтакор" бир ҳужумчи билан ўйнайди, Черан унинг ортида ҳаракат қилади. Биз тўрт ҳимоячи ва яна бир Черанга бириктирилган футболчи билан ўйнасак қачон ҳужум қиламиз? Ўйин охиригача ҳимояда ўйнардик. Биз футбол ўйнашни истадик. Агар якун бўлганида натижа бошқачароқ бўлиши аниқ эди", - дейди Вадим Абрамов.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар