«Пахтакор» Тошкент дербисида йирик ҳисобда зафар қучиш билан биргаликда ўздарвозаси даҳлсизлигини ҳам сақлаб қолди.
Бунда албатта ҳимоячиларнинг хизмати катта. «Шерлар» сафидаги тажрибали ҳимоячилар «Бунёдкор» таркибидаги ҳужумчиларнинг гол уришига йўл қўймади. Сўзимизни тасдиқлаган Шерзод Аъзамов шунинг баробарида ўзининг фикрларини ҳам билдириб ўтди.
“Тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Ҳаммаси оддий. Биз яратган вазиятлардан унумли фойдаландик. «Бунёдкор» футболчилари эса ўзлари уюштирган ҳужумлардан наф чиқара олмади. Менимча, уларга тажриба етишмади. «Бунёдкор» ҳали кўп жамоага бош оғриқ бўлади. Умуман олганда ўйин ёқди. Фақат икки омил ғалабамизни таъминлади. Юқорида айтганимдек биринчи дақиқадаги гол ва тажриба.
Рақиб таркибида асосан маҳаллий ёш футболчилар жамланган. Айниқса ҳужум чизиғида бўй жиҳатдан кичик, лекин тезлик бўйича яхши форвардларнинг борлиги анча ноқулайлик туғдиради. Улардан бундан ҳам кўпроғини кутгандим”, - дейди Шерзод Аъзамов.
Манба: championat.asia «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар