00:31 / 21.06.2020
2 125

Андрей Фёдоров: Иккинчи ўйиндирки, мағлубиятга учрамоқдамиз

Андрей Фёдоров: Иккинчи ўйиндирки, мағлубиятга учрамоқдамиз
Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси 5 туридан ўрин олган «Локомотив» ва «Сўғдиёна» жамоалари ўртасидаги баҳсдан кейин «темирйўлчилар» бош мураббийи Андрей Фёдоров ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:
«Бу каби ўйинларни изоҳлаш қийин. Иккинчи ўйиндирки, мағлубиятга учрамоқдамиз. «Сўғдиёна»дан айнан шундай ўйин кутгандик. «Металлург»га қарши баҳсда жуда кўплаб имкониятларни қўлдан бой бердик. Ўтган 4 кун ичида вазиятлардан фойдаланиш устида жуда кўп тер тўкдик. Демак, бу ҳам камлик қилган. Янада яхшироқ тайёрланишга ҳаракат қиламиз. Биз мағлубиятли серияни якунлаш учун ечимни тез орада топамиз, деб ўйлайман.

Иккита мағлубият футболчиларга оғир руҳий зарба бўлиши табиий. Бизни бир нечта муҳим футболчилар тарк этишди. Барибир ҳаракат қилишда давом этишимиз керак
», - дейди Фёдоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Фёдоров: Иккинчи ўйиндирки, мағлубиятга учрамоқдамиз