23:45 / 02.07.2020
1 963

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида

Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида
АГМК - "Насаф" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин ҳақида
Бугун бир-бирига мос икки жамоа ўзаро ўйин ўтказди. Уларнинг ҳар иккиси ҳам бугунги кунга қадар мағлубиятсиз келаётганди. Ўйин жанговар, тезкор ва курашларга бой бўлди. "Насаф" шаклланган жамоа. Жамоанинг ўз академияси бор ва у ердан яхши футболчилар етишиб чиққан. Бердиев доимо ёшлар бўлишига қарамай, жамоани яхши шакллантира олган. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Шунингдек, бизни ТВ орқали бўлсада қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Мухлислар пандемия орқали стадионга кира олишмаяпти. Шу сабабли, Олмалиқда ўйинларни ТВ орқали кўпроқ такрор намойиш этишни илтимос қилишибди. Бу қувонарли, футболчиларимизнинг меҳнати. Фурсатдан фойдаланиб, йигитларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўйин давомида курашишди ва ўз мақсадимизга етдик. Жамоамизга бефарқ бўлмаган инсонларга ва раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман.

Жамоадаги ўзгаришлар
Рақиб сафида Бозоров ва Кенжабоев тушганидан сўнг Сардор Раҳмоновни майдонга туширдим. Чунки, таянч зонаси бўшдек кўриниб қолди. Заҳирадан майдонга тушган футболчилар ҳам ўйинни кучайтира олишди.

Зонич тайёрми?
У ўйинларга тайёр. Жароҳатдан қутилди ва машғулотларда қатнашмоқда. Рақибдан келиб чиққан ҳолда ўйинчилар танланади. Ҳар доим ҳам ротация қилиб бўлмайди. Марказдаги футболчиларимиз олдинги ўйинларда ёмон ҳаракат қилишмади. Шу сабабли ҳам, бугунги муҳим ўйинда уларни ўз ўрнида қолдирдим. Мавсум ҳали узоқ. Масалан, бугун Санжар ҳам ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳали ўйинлар кўп ва ротациялар амалга оширилади.

Турсуновнинг жароҳати
Иссиқ жон. Бу барчада кузатилади. У ўйиндан олдин ўзини яхши ҳис қилаётганди. Учрашув давомида унинг кўнгли айниди ва ўзини ёмон ҳис қила бошлади. Унинг жароҳати жиддий эмас.

Мағлубиятсиз серия сабаб босим
Авваламбор ушбу сериямиз давомли бўлсин. Майдонга чиққандан кейин курашиш керак. Гол киритгандан сўнг бўшашгандик. Дарҳол гол ўтказиб юбордик. Ҳар бир учрашувга жиддий тайёрланиб, охиригача курашиш керак. Кучли истак керак. Пиёда юриб хеч кимни ютиб бўлмайди.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов "Насаф" билан ўйин, Турсуновнинг жароҳати ва мағлубиятсиз серия сабаб босим ҳақида