Coca Cola Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.
"Яхши ўйин бўлди. Бу шаҳарда, бу стадионда ўйнаш доим завқ бағишлайди. Охиригача сабр қила олмадик, "Насаф"ни ғалаба билан табриклайман. Лекин дуранг адолатли натижа бўларди деб ўйлайман. Улар ўз ўйинларини ўйнашди, биз ўз вазифамизни бажардик. Тўртинчи сафардаги ўйин ўтказдик, барибир оғир. "Насаф"дек яхши жамоага қарши ўйин ўтказдик", - дейди Шипилов.
- Зоҳид Абдуллаев сўнгги пайтларда кам майдонга тушмоқда...
- Абдуллаевга ҳам вақтида имконият бергандик, ҳозир бошқа футболчига имконият бераяпмиз. Таркибда ўзгаришларни амалга ошириб бораяпмиз. Футболчиларни жароҳатдан сақлаш учун ҳам таркибда ротация қилаяпмиз.
- Ўтган йил Қаршида "Насаф"ни мағлуб этгандингиз. Бу йил ва ўтган йилги ўйинни таққослай оласизми?
- Олдинги йилда ҳам "Насаф" яхши ўйнаганди. Таркибга 88-рақамдаги легионер қўшилган (Марко Станоевич). Йигитлар бир ёшга катта бўлишди. Жамоада яхши мураббийлар штаби ишламоқда. "Насаф" тўғри йўлдан кетмоқда.
Манба: championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар