«Милан» 31 йилдан бери қайд эта олмаган натижасига эришди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 31-турида «Милан» «Ювентус»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
«Милан» охирги марта Италия чемпионати доирасида 1989 йилнинг март ойида «Ювентус» дарвозасига 4 та гол урган.
Ўшанда «россонери» Турин клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Шундан сўнг миланликлар «Ювентус» дарвозасига 4 та тўп кирита олмаган.
Мазкур ғалабадан кейин «Милан» ўз очколари сонини 49 тага етказиб, мусобақа жадвалида 5-ўринда бораётган бўлса, мағлубиятга қарамай «Ювентус» 75 очко билан 1-поғонани эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг