
Фото: ФИФА
Футбол бўйича 2022 йили Қатар майдонларида бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати тақвими тасдиқланди. Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати маълум қилди.
Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябрида бошланиб, 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Очилиш ўйини 21 ноябрь куни 60 минг томошабинга мўлжалланган ал-Ҳаур шаҳридаги «Ал-Байт» стадионида бўлиб ўтади.
Гуруҳ босқичида кунига тўртта ўйин ўтказилади (Тошкент вақти билан — 15:00, 18:00, 21:00 ва 00:00) ва гуруҳ ўйинлари 2 декабрга қадар давом этади. Эртаси кунидан эса 1/8 финал баҳслари бошланади ва 6 декабрга қадар давом этади. 9—10 декабрда чорак финал ўйинлари бўлиб ўтса, 13—14 декабрда ярим финал баҳслари ўтказилади.
Финал эса 18 декабрь куни 80 минг сиғимга эга «Лусаил» ўйингоҳида ўтади. Учинчи ўрин учун баҳс эса Доҳадаги «Халифа» стадионида (45 минг) бўлиб ўтади.

Фото: ФИФА «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар