11:20 / 20.07.2020
1 887

«Челси» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига йўл олди

«Челси» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига йўл олди
Футбол бўйича Англия Кубоги ярим финалида «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» жамоалари 19 июль, якшанба куни ўзаро баҳс юритди.

Учрашув тенг курашлар остида бошланди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Оливье Жиру лондонликларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг илк дақиқасида Мэйсон Маунтнинг жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбасини Давид де Хеа қайтара олмади.

74-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўриниш олди: Сесар Аспиликуэтанинг узатмасидан кейин Ҳарри Магуайр ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ўйин якунланиши арафасида «Юнайтед» футболчилари Бруну Фернандешнинг пенальтидан урган голидан кейин ҳисобни қисқартирди. Бироқ қолган вақтда Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари вазиятни ўнглай олмади.

Шу тариқа «Челси» Англия Кубоги финалига йўл олди ва ҳал қилувчи баҳсда «Арсенал» билан ўйнайди. Финал учрашуви 1 август куни Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.

Англия Кубоги
Ярим финал баҳси

«Манчестер Юнайтед» — «Челси» 1:3
Голлар:
0:1 – 45+11 Жиру, 0:2 – 46 Маунт, 0:3 – 74, автогол Магуайр, 1:3 – 85, пенальти Бруну Фернандеш.
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Уильямс, Магуайр, Байи (Марсьяль, 45), Уан-Биссака (Фосу-Менса, 79), Бруну Фернандеш, Фред (Погба, 55), Жеймс (Гринвуд, 56), Матич, Линдельоф, Рэшфорд (Игало, 79).
«Челси»: Кабальеро, Жеймс, Рюдигер, Аспиликуэта, Алонсо, Маунт (Педро, 90), Ковачич (Лофтус-Чик, 86), Виллиан (Ҳадсон-Одои, 80), Жоржиньо, Зума, Жиру (Абраҳам, 80).
Огоҳлантириш: Погба (71).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» сафарда «Манчестер Юнайтед»ни мағлуб этиб, Англия Кубоги финалига йўл олди