Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда промоушен матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг UFC 254 мусобақасининг асосий воқеаси бўлади.
Расмий постерда жанг қаерда бўлиб ўтиши кўрсатилмаган. Аввалроқ UFC 254 Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да ўтказилиши хабар қилинганди.
Мазкур жанг аввалига 19 сентябрь кунги UFC 253 мусобақасида бўлиб ўтиши режалаштирилганди. Бироқ россиялик яккакурашчининг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг ўлими сабаб беллашув қолдирилганди.
31 ёшли Гэтжи MMA’да 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида (20 муддатидан аввал) ғалаба қозонган ва икки бор мағлуб бўлган.
31 ёшли Нурмагомедов эса MMA’да жами 28 бор октагонга чиққан ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган (18 та муддатидан аввал).
Жастин UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни таслим этиб, енгил дивизионнинг вақтинчалик чемпионига айланганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар