07:00 / 01.08.2020
875

Дунёнинг энг қиммат спорт клублари маълум қилинди

Дунёнинг энг қиммат спорт клублари маълум қилинди
Фото: Richard Rodriguez /Getty Images
АҚШнинг Forbes нашри дунёнинг энг қиммат 50 та спорт клубининг 2020 йилги рўйхатини эълон қилди. Рўйхатга 5 йилдан бери АҚШнинг “Даллас Ковбойс” клуби етакчилик қилиб келмоқда.

Етакчи ўнталик қуйидагича кўриниш олган:
1. «Даллас Ковбойс», нархи 5,5 млрд доллар, американча футбол, АҚШ. Эгаси — Жерри Жонс (Forbes Real-Time’га кўра бойлиги 8,5 млрд долларни ташкил қилади).
2. «Нью-Йорк Янкис», нархи 5 млрд доллар, бейсбол, АҚШ. Эгаси —Штейнбреннерлар оиласи (2015 йилда 3,2 млрд долларлик бойлик билан АҚШнинг энг бой оилалари рейтингига кирган).
3. «Нью-Йорк Никс», нархи 4,6 млрд доллар, баскетбол, АҚШ. Эгаси — Madison Square Garden Company.
4. «Лос-Анжелес Лэйкерс», нархи 4,4 млрд доллар, баскетбол, АҚШ. Эгалари —Жерри Басс ва миллиардер Филипп Эншатцнинг (бойлиги 10,1 млрд доллар) оилавий трасти.
5. «Голден Стэйт Уорриорз», нархи 4,3 млрд доллар, баскетбол, АҚШ. Эгалари — миллиардер Жо Лейкоб (бойлиги 1,2 млрд доллар) ва Петер Губер.
6. «Реал Мадрид», нархи 4,24 млрд, футбол, Испания. Эгалари — клуб аъзолари.
7. «Нью-Ингленд Пэтриотс», нархи 4,1 млрд доллар, американча футбол, АҚШ. Эгаси — миллиардер Роберт Крафт (бойлиги 6,6 млрд доллар).
8. «Барселона», нархи 4,02 млрд, футбол, Испания. Эгалари — клуб аъзолари.
9. «Нью-Йорк Жайентс», нархи 3,9 млрд доллар, американча футбол, АҚШ. Эгалари — Жон Мара ва миллиардер Стивен Тич (бойлиги 1 млрд доллар).
10. «Манчестер Юнайтед», нархи 3,81 млрд доллар, футбол, Британия. Эгалари — Глейзерлар оиласи (2015 йилда 4,7 млрд долларлик бойлик билан АҚШнинг энг бой оилалари рейтингига кирган).

“Даллас Ковбойс” клуби рейтингга қаторасига 5 йилдан бери етакчилик қилмоқда. Умуман олганда, АҚШнинг Миллий футбол лигасида (американча футбол) иштирок этувчи жамоалар рейтингда энг кўп сонли бўлиб, 27 тани ташкил қилмоқда. Бу МФЛ ўйинлари трибуналарда кўплаб мухлислар тўплаши ва телетомошабинлар орасида катта қизиқишга эгалиги билан тушунтирилади: 2019 йилнинг энг кассабоп 100 трансляцияси рўйхатига МФЛнинг 73 та ўйини кирган.

Рейтингга, шунингдек, Миллий баскетбол ассоциациясидан 9 та жамоа кирган. Эътиборлиси, МБАнинг 3 та жамоаси рейтингнинг етакчи бешталигидан жой олган. Бу эса охирги 10 йил давомида МБА жамоалари ўртача ҳисобда 6 марта қимматлашгани эвазига мумкин бўлди.

Рейтингдан 7 тадан бейсбол жамоаси ва футбол жамоаси жой олган. Таъкидлаш жоиз, рейтингга кирган футбол жамоаларининг барчаси Европа клубларидир. Рейтингга «Реал», «Барселона», «МЮ»дан ташқари, «Бавария» (3,02 млрд доллар), «МанСити» (2,69 млрд доллар), «Челси» (2,58 млрд доллар) ва «Арсенал» (2,27 млрд доллар) киритилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)