06:30 / 09.08.2020
1 309

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» кейинги босқичда. Чоракфиналнинг барча иштирокчилари маълум (видео)

ЕЧЛ. «Барселона» ва «Бавария» кейинги босқичда. Чоракфиналнинг барча иштирокчилари маълум (видео)
Фото: Reuters
Европа Чемпионлар Лигасида чоракфиналнинг барча иштирокчилари аниқ бўлди. Ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилган «Барселона» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги босқичга чиқди.

Месси ва жамоасининг чоракфиналдаги рақиби эса Мюнхенда аниқланди. Биринчи ўйинда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган «Бавария» Англиянинг «Челси» клуби дарвозасига бу гал 4та гол урди. Шу тариқа «Барселона» ва «Бавария» кейинги босқичда ўзаро тўқнаш келадиган бўлди.

ЕЧЛ-2019/20
Нимчорак финал. Жавоб ўйини


Барселона – Наполи 3:1
Голлар:
Лангле (10), Месси (23), Суарес (45, пенальти) – Инсинье (45+2, пенальти).
Барселона: тер Стеген, Альба, Лангле, Пике, Серджи Роберто, де Йонг, Ракитич, Семеду, Суарес, Гризманн (Мончу, 84), Месси.
Наполи: Оспина, Мариу Руй, Ди Лоренцо, Кулибали, Манолас, Демме (Лоботка, 46), Зелиньски (Лосано, 70), Кальехон (Политано, 70), Фабиан Руис (Элмаз, 79), Инсинье (Милик, 79), Мертенс.
Огоҳлантириш: Зелиньски (60).
Биринчи ўйин: 1:1.

Бавария – Челси 4:1
Голлар:
Левандовский (10 пенальти, 84), Перишич (24), Толиссо (76) – Абраҳам (44).
Бавария: Нойер, Боатенг (Зюле, 64), Алаба, Киммих (Одриосола, 71), Алькантара (Толиссо, 71), Дэвис, Гнабри (Мартинес, 81), Горетцка, Перишич (Коутиньо, 64), Левандовски, Мюллер.
Челси: Кабальеро, Зума, Жеймс, Кристенсен, Эмерсон, Канте, Ковачич, Маунт, Баркли, Ҳадсон-Одои, Абраҳам (Жиру, 81).
Огоҳлантиришлар: Кабальеро (8), Эмерсон (43).
Биринчи ўйин: 3:0

Чоракфинал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олди:
«Аталанта» – «ПСЖ»
«Лейпциг» – «Атлетико»
«Манчестер Сити» – «Лион»
«Барселона» – «Бавария»

Чоракфиналда ғолиб бўлган жамоалар яримфиналда ким билан ўйнаши ҳам аниқ. «Аталанта» – «ПСЖ» ўйини ғолиби финал йўлланмаси учун «Лейпциг» – «Атлетико» жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди. «Манчестер Сити» – «Лион» ўйини ғолиби эса яримфиналда «Барселона» ёки «Бавария»га қарши ўйнайди.

ЕЧЛ чоракфиналидан бошлаб барча тўқнашувлар битта учрашувдан иборат бўлади ва ўйинларнинг ҳаммаси Португалиянинг Лиссабон шаҳрида ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)